Жамият | 18:26 / 03.07.2019
6163
2 дақиқада ўқилади

4 июлдан Сергели тумани аҳолисига замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади

Фото: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Президентнинг 2018 йил 23 октябрда “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУЭ) жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, 2019 йил, 4 июлдан бошлаб “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан пойтахтнинг Сергели туманида ҳам электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари бошланади

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ шуни инобатга олиб, электр ҳисоблагични алмаштириш жараёнида хонадонда вояга етган шахснинг иштирокини таъминлашни ҳамда имкон қадар олдиндан мавжуд ҳисоблагич кўрсаткичини фотосуратга олиб қўйишни сўраган.

Ҳозирда Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа ва Миробод туманлари аҳолига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилмоқда. 

Таъкидланишича, ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари эвазига бепул ўрнатиб берилмоқда.

Таҳлилларга кўра, ҳар бир истеъмолчига ўрнатилаётган замонавий ҳисоблагич учун жамият маблағлари ҳисобидан ўртача 770 000 сўм сарфланмоқда ва бу ҳар бир истеъмолчининг шунча маблағ иқтисод қилаётганини кўрсатади. 

Жорий йил якунига қадар ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар Тошкент шаҳрининг барча туманларига тўлиқ ўрнатиб берилиши режалаштирилган.
 
Шунга кўра, истеъмолчилардан ҳисоблагичларни алмаштиришга тўсқинлик қилмаслик, балки ёрдам бериш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид