Ўзбекистон | 08:20 / 03.07.2019
6623
1 дақиқада ўқилади

Чилонзор туманида бошқарув компаниялари хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ўрнини эгаллайди

Фото: KUN.UZ

Чилонзорда бошқарув компаниялари хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (ХУЖМШ) ўрнини эгаллайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Уй-жой коммунал хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик асосида соҳа корхоналари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Чилонзор туманида кўп қаватли уй-жой биноларини бошқарув компанияларига бириктириш бўйича танлов эълон қилинди.

Билдирилишича, танлов кўп қаватли турар жойларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш йўналишида фаолият юритаётган бошқарув компаниялари ўртасида ўтказилади.

Танловда кўп қаватли уй-жой фондини муносиб сақлаш ва уларга сифатли хизмат кўрсатиш учун бошқарув компаниялари турар-жойлар мулкдорларининг ишончли шахслари билан биргаликда танлаб олинади.

Чилонзорда ишлашни хоҳловчи бошқарув сервис компаниялари тумандаги 4 та сектордаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш бўйича танловда иштирок этишлари мумкин.

Мавзуга оид