Иқтисодиёт | 14:15 / 04.07.2019
24922
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қарийб 350та давлат корхонасини тугатиш режалаштирилмоқда

Фото: Shutterstock

Ўзбекистонда 348та паст рентабелли ва фаолият кўрсатмаётган давлат унитар корхоналарини тугатиш режалаштирилган. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш бўйича агентлик эълон қилган президент қарори лойиҳасида айтилади.

Уларнинг барчасида давлат улуши 100 фоизни ташкил этади. Бир нечта компаниялар сотув ва мулкка эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги ордер олинганидан сўнг реестрдан чиқариб ташланади. Масалан, «Шаҳрисабз юлдузи» ДУК (шу номдаги меҳмонхона ҳамон хусусий мулкдорларга сотишга ҳаракат қилинмоқда), «Афросиёб Палас» ДУК (Самарқандда шу номдаги меҳмонхона учун харидор топилган) шулар жумласидан.

Тугатиш таклиф этилаётган корхоналарнинг аксарияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари балансида - 168та. Булар - «Учтепа Инвест» ДУК, «Кар бизнес систем» ДУК, «Олмазор кичик саноат зонаси бошқариш дирекцияси» ДУК ва бошқалар. 

Мавзуга оид