Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Лойиҳага асосан:

бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимининг бошқариш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш бўйича ягона тизим;

ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноий суд ишини юритиш билан бирга маъмурий ва фуқаролик ишларида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;

бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланган шахслар тоифалари ҳамда бундай ёрдамни кўрсатиш шартлари;

бепул юридик ёрдам турлари, шакллари ва амалга ошириш усуллари; 

давлат ҳисобидан жалб қилинган адвокатларнинг фаолияти натижадорлиги ва сифатини баҳолаш;

адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, юридик клиника ва бошқа субъектлар томонидан бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш тартиби назарда тутилмоқда.