Президентимизнинг “Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тикув-трикотаж мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2019-2021 йиллар давомида жами 271 та тикув-трикотаж мажмуаларини ташкил этилиши натижасида 81 мингга яқин хотин-қизлар бандлигини таъминлаш белгиланган.

Жумладан, пахта тозалаш корхоналари таъсисчилигида “Барака пахта текс” МЧЖ ташкил этилиб, ушбу корхона ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳудудий “Барака чеварлари” МЧЖлари ташкил этилди.

Илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, инновацион технологияларга асосан, арзон ва мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда мажмуанинг наъмунавий лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Жойларда қурилаётган тикувчилик мажмуларида олиб борилаётган ишларни доимий назорат қилиб бориш мақсадида “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан қабул қилинган буйруққа асосан Жамиятнинг бошқарма бошлиқлари ва масъул ходимларидан Ишчи гуруҳини тузган ҳолда ҳар бир ҳудудга бириктирилди ва 2019 йилда ташкил этилиши режалаштирилган 78 та тикувчилик мажмуалари дислокацияси тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилди.

Бугунги кунда 2019 йил давомида ташкил этилиши белгиланган 78 та мажмуа ўрнига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликликлари билан келишилган ҳолда республиканинг 71 та туманида жами 97 та тикувчилик мажмуалари барпо этилмоқда. Мажмуалар ишга туширилиши натижасида 27550 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.