Божхона ходимлари мамлакатимиздан қоракўл терилари ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олишди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Тошкент-Саратов” йўловчи поездининг вагон-ресторани белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижа ушбу вагонга яшириб қўйилган, қиймати салкам 11 миллион сўмлик 36 дона қоракўл терилари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.