ОФКнинг Куала-Лумпурдаги штаб-квартирасида 2022 йилги Жаҳон чемпионати ва 2023 йилги Осиё кубогининг саралаш мусобақаси 2-босқичига қуръа ташланди.
Ўзбекистон миллий жамоаси қуръада Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапур термалари билан бирга «D» гуруҳидан жой олди.
Қуръа натижалари қуйидагича:
«А»: Хитой, Сурия, Филиппин, Малдив, Гуам
«B»: Австралия, Иордания, Хитой Тайпейи, Кувайт, Непал
«C»: Эрон, Ироқ, Баҳрайн, Ҳонгконг, Камбожа
«D»: Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Фаластин, Яман, Сингапур
«E»: Қатар, Уммон, Ҳиндистон, Афғонистон, Бангладеш
«F»: Япония, Қирғизистон, Тожикистон, Мянмар, Мўғулистон
«G»: БАА, Вьетнам, Таиланд, Малайзия, Индонезия
«H»: Жанубий Корея, Ливан, КХДР, Туркманистон, Шри-Ланка
2-босқич ўйинлари шу йил 5 сентябрдан бошланиб, 2020 йил июнигача давом этади. Якунда 8та гуруҳ ғолиблари ва 2-ўрин эгаларидан энг яхши кўрсаткичга эга 4та жамоа (жами 12та терма) ЖЧ саралашининг кейинги босқичига чиқади ва Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритади.

Тақвимга асосан, Ўзбекистон миллий жамоаси саралашни 5 сентябрь куни сафарда Фаластинга қарши ўйин билан бошлайди.
10 сентябрга белгиланган 2-тур баҳсларида эса Эктор Купер жамоаси қатнашмайди. Октябрь ойида Яман, ноябрда эса Саудия Арабистони ва Фаластин термалари Тошкентда меҳмон бўлади.
Сўнгги турда гуруҳ фаворитлари тўқнашуви кузатилади – 2020 йил июнида Ўзбекистон Саудия Арабистони меҳмони бўлади.
5 сентябрь
Фаластин – Ўзбекистон
Сингапур – Яман
10 сентябрь
Яман – Саудия Арабистони
Сингапур – Фаластин
10 октябрь















