Ўзбекистон | 12:10 / 17.07.2019
5571
2 дақиқада ўқилади

Пойтахтда жиноят ишлари бўйича судлар 70 нафар шахсга нисбатан оқлов қарорлари чиқарди

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг биринчи ярми давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари юзасидан Тошкент шаҳар судлари раисларининг брифинги бўлиб ўтмоқда. 

Kun.uz мухбири хабар беришича, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2019 йилнинг 1-ярмида 3.224 (4.344) нафар шахсга нисбатан 2.512 та (3.398) жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўриб тамомланган ишлар сони 886 тага (26,1%), жавобгарликка тортилган шахслар сони эса 1.120 нафарга (25,7%) камайганлигини кўрсатади.

Судларда кўриб тамомланган ишларнинг 1.010 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 943 таси унча оғир бўлмаган, 1.024 таси оғир ва 247 таси ўта оғир тоифадаги жиноятларни ташкил этган.

Кўриб тамомланган 2.055 (2.664) та иш бўйича 2.736 (3.549) нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган, 479 (777) нафар шахсга нисбатан 450 (717) та ишлар тугатилган, шундан 434 (607) нафар шахсга нисбатан 420 (584) та иш тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган, 70 нафар шахсга нисбатан оқлов қарорлари чиқарилган.

Жами судланган шахсларнинг 480 (18,2%) нафарига жарима, 3 (0,1%) нафарига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 599 (22,7%) нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 541 (20,5%) нафарига озодликни чеклаш, 852 (32,2%) нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 25 (0,9%) нафарига мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган бўлса, 138 (5,2%) нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Жиноят оқибатида етказилган 47,9 млрд. сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 250 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Мавзуга оид