Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА мутахассислари ДХМ ходимларига малака ошириш тренинглари ўтказишади
Бирлашган Араб Амирликлари мутахассислари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш — устувор вазифа бўйича малака ошириш тренингларини ўтказишади.
Мазкур тренинглар мамлакат раҳбарининг жорий йилнинг март ойида Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида амалга оширилмоқда. Унда Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати билан давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш, давлат органлари фаолиятига инновацияларни жорий этиш, таълим ва замонавий, керакли кўникмаларга эга кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш, туризм ва логистика инфратузилмаларини ривожлантириш соҳаларида кенг кўламли ҳамкорлик тўғрисида келишувларга эришилган.
Давлат хизматлари марказлари ходимлари учун ташкил этилган «Бахтли мижозлар» тренинги 22-26 июль кунлари бўлиб ўтади. Тадбир икки мамлакат ўртасида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги тажриба алмашиш, аҳоли билан ишлашни ташкил қилиш, замонавий ва долзарб билимлар, малака ва кўникмаларга эга бўлган кадрларни ўқитишда инновацион ёндашувларни ўрганиш назарда тутади.
Тренинглар доирасида хизмат олувчилар билан алоқа ўрнатишда ДХМ ходимлари дуч келиши мумкин бўлган турли вазиятлар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда БАА давлат хизматларини кўрсатишда катта ютуқларга эришган ва ушбу соҳадаги халқаро рейтингларда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда.
Мазкур тадбир давлат идораларининг ички фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган. Бундан ташқари, тренинг ёрдамида аҳолига хизмат кўрсатадиган ДХМ ходимларининг одоб-ахлоқ, ҳар бир мурожаатчи учун эътибор даражасини белгилаш, аҳоли билан алоқа қилиш учун қулай муҳит яратиш борасидаги малакасини ошириш режалаштирилган.




Маълумот учун: БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти томонидан тузилган электрон ҳукуматни ривожлантириш даражаси бўйича мамлакатлар рейтингида, БАА смарт-хизматларни (ақлли хизматлари) ривожлантириш бўйича 6-ўринда ва умумий телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 2-ўринда туради.
Мавзуга оид
18:32 / 07.01.2026
Бизнес-консултант: у ким ва нима вазифани бажаради?
22:44 / 17.12.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳаси – бойлик томон йўлми ёки иллюзия бизнеси?
16:47 / 26.11.2025
БААдан Интерпол орқали қидирувда бўлган уч фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
16:17 / 10.11.2025