Apple Intel компаниясининг энг кўп зарар келтирган бўлинмасини сотиб олмоқчи
Apple компанияси Intel компаниясининг мобил модемлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлинмасини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) хабар қилди.
Газетанинг ёзишича, Apple Intel’нинг 1 млрд долларликдан ортиқроқ миқдордаги патентларини сотиб олмоқчи. Агарда музокаралар ижобий якунланса, келаси ҳафтада келишув имзоланиши мумкин.
Intel бўлинмасини нега сотмоқчи?
Компаниянинг мобил модемлар ишлаб чиқарувчи бўлинмаси 2011 йилда 1,4 млрд долларга Infineon Technologies компанияси билан биргаликда сотиб олинган. Ўтган вақт давомида компания бу бизнесни ривожлантириш учун миллиардлаб доллар сарфлади, аммо муваффақиятга эришмади.
Intel сўнгги йилларда Apple учун мобил модемлар ишлаб чиқарди. Apple 2019 йилда Qualcomm моделларига ўтди. Асосий мижозидан айрилган Intel 5G мобил модемлар ишлаб чиқаришга ўтишини билдирди.
Apple билан келишув Intel учун энг заиф бизнесидан қутулишни англатади – бу бўлинма компанияга йилига 1 млрд доллар зарар келтирган.
Apple нима учун сотиб олмоқчи?
Apple учун мобил модемларни ўзи ишлаб чиқариш унинг энг ожиз нуқтаси ҳисобланади.
Компания энг янги қурилмаларида фойдаланган Intel мобил чиплари рақобатда енгилди. Бунинг устига Intel 5G-модемлар ишлаб чиқаришда етакчи бўлолмади. Шу боис Apple Qualcomm билан узоқ йиллик низони бартараф этишга ва у билан келишишга мажбур бўлди.
Агарда ушбу йўналишда ривожланишга эриша олса, Apple ўз чипларини ишлаб чиқаради ва бошқа ишлаб чиқарувчилардан воз кечади.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024