Ўзбекистон | 12:00 / 25.07.2019
3988
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Германия ядровий тиббиёт соҳасида қўшма корхона ташкил этади

Фото: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти ва INTEGRA GmbH (Германия) ядровий тиббиёт ва радиацион технологиялар соҳасида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолади

Шартноманинг мақсади республика ва хорижда циклотронли радиоизотоп маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти ҳудудида циклотронли радиоизотопларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, тиббиёт ва саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун радиациявий ишлов бериш хизматларини кўрсатиш учун радиация таъсир қилиш марказини яратишдан иборат.

Шартнома доирасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти INTEGRA GmbH билан биргаликда етказиб бериладиган ускуналар, жумладан, 30 МэВ циклотрон, электрон тезлатувчи, транспорт тизими, иссиқ камералар ва бошқаларни аниқлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид