17:21 / 28.07.2019
12598

«Эски» абитуриентлардан тушган пуллар миқдори 53 миллиард сўм атрофида – ДТМ 

Бугун, 28 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Давлат тест маркази директори Мажид Каримов иштирокида журналистлар учун брифинг ўтказилди.

Бу йилдан аввалги йилларда ҳам ҳужжат топширган абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишда ЭКИҲнинг ярим баравари (101 минг 365 сўм) миқдорида тўлов ундирилган.

Тадбирда маълум қилинишича, шундай тўловлар орқали жами 53 миллиард сўмга яқин маблағ тўпланган. Тест синовларида яратилаётган шароитлар ана шу маблағ ҳисобидан амалга оширилади. Фақатгина ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентларнинг 10 мингдан зиёди нотўғри тўловни амалга оширишган. Уларнинг барчасига маблағлари муаммосиз қайтариб берилади.

Давлат тест маркази масъулларининг айтишича, марказ томонидан тест жараёнларига тайёргарлик ишлари ноябрь ойидан бошланади. Тест саволларини шакллантириш учун Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирликлари, Фанлар академиясининг тажрибали педагоглари жалб этилади. Мутахассислар сони 144 нафардан 160 нафаргачани қамраб олади. Бундан ташқари, Англия, Россия Федерациядан чуқур билимли тестологлар ҳам таклиф этилиб, йилда икки, уч марта бир ҳафталик тренинглар ўтказилади. Келгусида Ўзбекистон Миллий университети ёхуд Тошкент давлат педагогика университетида тестолог кадрлар тайёрловчи йўналиш очиш режалаштирилган.

Top