Ўзбекистон | 13:30 / 31.07.2019
4786
2 дақиқада ўқилади

Сиэтл - Тошкент биродарлашган шаҳарлар уюшмаси асосчиларидан бири Илза Лауде Сиртаутас вафот этди

Сиэтл-Тошкент биродарлашган шаҳарлар уюшмаси асосчиларидан бири Илза Лауде Сиртаутас вафот этди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг таъзияси матни ТИВ сайтида эълон қилинди.

“Ўзбекистонда Сиэтл-Тошкент биродарлашган шаҳарлар уюшмаси вице-президенти ва унинг асосчиларидан бири бўлган профессор Илза Лауде Сиртаутас 92 ёшда вафот этганини чуқур қайғу билан қабул қилинди.

Мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ, Илза хоним Америка Қўшма Штатлари билан илмий, академик ва маданий-гуманитар алоқаларни ўрнатишда ҳамда АҚШда ўзбек тили ва адабиётини кенг тарғиб қилишда ўзининг улкан ҳиссасини қўшди.

Вашингтон Университети ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида илк ўқув алмашинувларини йўлга қўйиш ташаббуси билан чиқди.

2013 йилда Вашингтон Университети магистрларининг Ўзбекистон ва Маркази

й Осиёнинг бошқа давлатларига мунтазам ўқув сафарларини ташкил этиш бўйича И.Сиртаутас номидаги стипендия дастурига асос солди.

Уюшма асосчиси ва раҳбари сифатида у Сиэтл шаҳрида Тошкент боғини ташкил этишга раҳнамолик қилди.

Шу муносабат билан, Уюшманинг барча аъзолари ҳамда Илза хонимнинг яқинларига чуқур ва самимий таъзияни изҳор этамиз.

Илза хоним ўзбек халқининг тарихи, маданияти, урф-одати, удумлари ва ўзига хос жиҳатларининг атоқли билимдони ҳамда Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари халқлари ўртасида ўзаро англашув, дўстлик ва ҳамкорлик асосларини яратиш ва ришталарини мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшган инсон сифатида хотирамизда абадий қолади”, - дейилади Комиловнинг таъзияси матнида.

Мавзуга оид