Суматра ва Ява ороллари соҳилларида зилзила юз берди. АҚШ геология хизматининг хабар қилишича, зилзила кучи 6,9 баллга тенг бўлган. Индонезия метеорология хизмати Бантен, Ғарбий Ява, Лампунг ва Бенкулу провинцияларида цунами хавфини эълон қилган.

Фото: AFP/Bay Ismoyo

Индонезия метеорология хизмати ерости силкинишини 7,4 балл деб баҳолаган ва унинг ўчоғи соҳилдан 10 км узоқда бўлганлигини хабар қилган.

Соҳилбўйи ҳудудлардаги аҳолига зудлик билан денгиз соҳилини тарк этиш ва тепаликларга жойлашиш тавсия этилган.

Индонезия пойтахти аҳолиси ҳам зилзилани ҳис этган.