Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Туркманистон билан чегарадаги яна бир уездни босиб олишди
“Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Туркманистон билан чегарадош Жаузжон вилоятидаги Ҳумаб уездини босиб олишди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ушбу вилоятда умумий ҳисобда 1,5 минг толиб бор.
Жаузжондаги хавфсизлик кучлари муфовиқлаштириш маркази раҳбари Муҳаммад Зоҳир жангарилар Ҳумабдан ташқари, Қўш-тепа уездини ҳам эгаллаб олишганини маълум қилган.
“Жаузжонда толибларнинг 123 та турли отряди ҳаракат қилади. Уларнинг умумий сони 1,5 минг кишига етади. Бу отрядларнинг барчаси терактлар амалга оширади”, деб айтган Зоҳир.
Жаузжон Афғонистоннинг биринчи вице-президенти, афғонистонлик ўзбеклар етакчиси Абдул Рашид Дўстумнинг она ери ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:40 / 16.07.2026
Биродар Ўзбекистон бўйича позициямиз аниқ – Кобул Ўзбекистон ҳақидаги хабарларни рад этди
09:57 / 15.07.2026
Бахтиёр Саидов Туркманистон президенти билан учрашди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026