Ўзбекистон | 14:50 / 14.08.2019
8756
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон яна бир халқаро шартномани тасдиқлайди

Фото: Рамиль Ситдиков

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида 2019 йил 31 май куни Ашхобод шаҳрида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларнинг музей иши соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномани кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганлиги ҳамда уни амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома юборади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайдилар.

Мавзуга оид