Kun.uz сайти вакилларининг журналистлик фаолияти давомида Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими ўринбосари томонидан тазйиққа учрагани ҳақида материал эълон қилинганди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

“Афсуски, бундай ҳолатлар айрим мансабдор шахсларнинг қонунлардан бехабарлигини кўрсатиб қўймоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига кўра, оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш тақиқланади.

“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида, журналист текшируви ўтказиш, мансабдор шахс қабулида бўлиш, маълумотларни белгиланган тартибда ёзиб олиш, шу жумладан, зарур техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзиб олиш ҳуқуқига эга.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мансабдорларнинг ОАВ вакилларига нисбатан номуносиб ҳаракатларини қоралайди. “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасига кўра, давлат идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари журналистга тазйиқ ўтказганлик, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик, журналистнинг материаллари ва зарур техника воситаларини ғайриқонуний равишда олиб қўйганлик учун жавобгарликка тортилади.

Жамиятимизда қонун устуворлигини таъминланиш энг муҳим ва устувор вазифа сифатида яна кун тартибига чиқмоқда. Зотан, у хоҳ мансабдор шахс, хоҳ оддий фуқаро, хоҳ журналист ёки блогер бўлсин, қонун олдида ҳамма баробардир.

Ўзбекистон Республикасида сўз эркинлигини таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида давлат органлари вакилларининг журналист ва блогерлар билан конструктив муносабатда бўлиши, эркин ахборот олиш имкониятини таъминлаши жуда муҳим. Чунки матбуот ва сўз эркинлиги жамият тараққиётининг энг муҳим омилидир”, - дейилади агентлик муносабатида.

Бундан олдин, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабовни таҳририят ходимларига давлат органи ходимига хос бўлмаган тарзда муомалада бўлгани, бу билан чекланмай, ижодий жамоа ходимларидан видеотасвирга олмасликни талаб қилиб, операторга ташлангани, таҳририятга тегишли техник воситани синдириб ташлаганини кескин