Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда шубҳали қутилар хавотирга сабаб бўлди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкентда патрул-пост хизмати ходими Миробод туманидаги уй олдида турли ўлчамдаги шубҳали 6 та қутини аниқлаган. Ходим қутиларда портловчи моддалар бўлиши мумкинлигига гумон қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
“Бугун, 15 августда, соат 18:46да патрул-пост хизмати ходими Миробод тумани Миробод кўчасидаги 27/11-уй олдида турли ўлчамдаги, эгасиз 6 та қутини аниқлаб, бу ҳақда Миробод тумани ИИБ навбатчи қисмига хабар қилган”, дейилган хабарда.
Шундан кейин воқеа жойига ички ишлар вазирлигининг портловчи моддаларни зарарсизлантириш отряди мутахассислари етиб келишган.
Текширув вақтида бўш қутиларда ҳеч нарса йўқлиги аниқланиб, улар шу уйда жойлашган пойабзал дўконига тегишли экани ва кўчага отиб юборилгани ўрнатилган.
Мавзуга оид
09:13
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
18:49 / 31.03.2026
Ботаника боғи ҳудудида велосипед ва самокатлар ҳаракатланиши тақиқланди
16:48 / 31.03.2026
Ҳаво сифати ёмонлашганда давлат хизматчилари уйдан ишлашга ўтказилиши мумкин
15:29 / 31.03.2026