Жаҳон | 15:03 / 19.08.2019
39926
1 дақиқада ўқилади
Донбассдаги жангларда Россия ҳам қатнашганини исботловчи далиллар тўпланди - Guardian
Британиянинг Forensic Architecture тадқиқот гуруҳи Украинанинг Иловайск шаҳридаги 2014 йилги уруш ҳаракатларида Россия ҳам иштирок этганлигини исботловчи далиллар тўплади. Бу ҳақда The Guardian газетаси хабар берди.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, улар Россиянинг Украинадаги қуролли конвойлари, Т-72Б3 танкининг сунъий йўлдошлар орқали олинган суратларини тўплашган. Уларнинг таъкидлашича, ўша вақтда бу танклар фақат Россия армиясида бўлган.
Иловайскдаги жанглар августда “ДХР” вакиллари ва Украина куч ишлатиш тузилмалари ўртасида бўлиб ўтган.
Киев бу жангларда россиялик ҳарбийлар қатнашганини бир неча марта таъкидлаган, Россия бу айбловларни рад этганди.
Мавзуга оид
22:10 / 28.09.2024
Украина разведкаси Москва вилоятида Россия армияси полковниги ўлдирилганини маълум қилди
20:45 / 28.09.2024
Россияда мактаб директори ота-оналарга мигрантлар туфайли ўзбек тилини ўрганишни таклиф қилди
20:30 / 28.09.2024
«Азимут» авиакомпанияси Россиядан Ўзбекистонга рейс очишни режалаштирмоқда
18:54 / 28.09.2024