Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яширилган кумушлар божхона чегарасидан ўта олмади
Халқаро аэропортларимиз орқали ҳаракатланиш чоғида божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари божхоначилар томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
Жумладан, “Бухоро аэропорти” чегара божхона постидан ҳаракатланаётган фуқаро Ҳ.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахснинг юклари назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Текширув давомида ушбу қоидабузар умумий қиймати 15,5 миллион сўмлик 620,22 граммга тенг бўлган кумушдан ясалган заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга уринганлиги аниқланди.
Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 15.07.2026
Дунёдаги энг йирик олтин ва кумуш захиралари қайси давлатларда?
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026