Жамият | 18:35 / 22.08.2019
6653
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда автобусларга видеокузатув камералари ўрнатиш бошланди

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан автобусларга видеокузатув камералари ўрнатилиши бошланди

Дастлабки кузатув камералари "2 Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги 5 та №24 йўналиш автобусларига ўрнатилди. Видео кузатувдан кўзланган асосий мақсад йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш.

Жамоат транспорти мониторинги қуйидаги долзарб вазиятларни ҳал этишда ёрдам беради:

Жиноят ва террорчилик ҳаракатларини олдини олиш;

Жамоат транспортини бошқаришга масъул шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини аниқлаш;

Фуқаролар ҳаёти ва мулкини жиноий омиллар таъсиридан ҳимоя қилиш;

Шу билан бирга, видеокузатув тизимининг асосий вазифаларидан бири йўл-ҳаракати хавфсизлиги сифатини яхшилашдир. Видеокузатувдан фойдаланиш шубҳали буюмлар, шубҳали шахслар, автобус жиҳозларига зарар етказиш ҳолатлари, йўловчилар қатнови ҳисобини юритиш, автоҳалокат ҳодисаларида мунозарали ҳолатларга аниқлик киритиш ва айбдор шахсларни аниқлаш (кўп ҳолларда автобус ҳайдовчисининг айбсизлигини исботлаш) ва ҳоказо ҳолатларни аниқлаш учун хизмат қилади. 

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ йил охиригача барча йўналишлар автобусларида видео кузатув камераларини ўрнатишни режалаштирган.

Мавзуга оид