Спорт | 18:28 / 28.08.2019
13708
1 дақиқада ўқилади

«Навбаҳор» Журжевични истеъфога чиқармай туриб Канчельскис қайтганини эълон қилди

Фото: Tribuna.uz

Россиялик мураббий Андрей Канчельскис Наманганнинг «Навбаҳор» клуби бош мураббийлигига қайтди. Айни дамда, 28 август куни соат 18:30 да клуб раҳбарияти ва Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров иштирокида Канчельскиснинг тақдимот маросими ўтказилмоқда.

Қизиғи, «Навбаҳор» ҳали амалдаги мураббий Деян Журжевичнинг истеъфосини эълон қилмай туриб янги мураббий тақдимотини ўтказмоқда. Клуб сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида сербиялик мураббий «Навбаҳор»дан кетгани ҳақида хабар йўқ.

Канчельскис 2018 йил 7 октябрда Илҳом Мўминжонов ўрнига «Навбаҳор» бош мураббийи этиб тайинланганди. 2019 йил 22 июнь куни «Навбаҳор» Канчельскисни истеъфога чиқарганди. Ўшанда «Навбаҳор» 11-турдан сўнг 8-ўринда бораётганди.

Мавзуга оид