Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, фаол инвестиция муҳитини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни кучайтириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларидаги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими»

Бурганова Татьяна Васильевна     -          «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг рух заводи цех устаси, Тошкент вилояти

Тангиров Комил Абдирасулович -          «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Жанубий кон бошқармаси «Гужумсой» кони участка лаҳимчиси, Навоий вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи»

Барноев Ўктам Исоевич     -          Бухоро вилояти ҳокими

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими»

Ахметов Малик Рашитович          -          «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг «Учувчилар мажмуаси» давлат унитар корхонаси «Боинг-787» ҳаво кемаси командири

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

Абдукодиров Равил Вахобович    -          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси

Авазов Рўзимурот   -          Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари