Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан мамлакат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан байрам қутловлари келмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев шундай ёзади:

“Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни билан чин юракдан табриклайман!

Тарихан қисқа даврда Ўзбекистон сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда улкан муваффақиятларга эришди ҳамда халқаро майдонда ўз нуфузини мустаҳкамлади.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни юксак баҳолаб, бу ҳамкорлик бундан буён ҳам халқларимиз фаровонлиги йўлида ривожланишига ишонч билдираман.

Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ишонч муносабатларини алоҳида қадрлайман ҳамда улар мустаҳкамланиб боришига умид қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, масъулиятли фаолиятингизга катта зафарлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинч-фаровон ҳаёт ва равнақ тилайман.”.

Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев:

“Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан самимий табрикларим ва эзгу тилакларимни қабул қилгайсиз.

Мустақиллик йилларида мамлакатингиз муҳим янгиланишлар йўлини босиб ўтиб, давлат қурилишида, халқ фаровонлигини ошириш ва мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш борасида катта муваффақиятларга эришди.

Кўп асрлик дўстлик ва муштарак тарихга асосланган Қозоғистон-Ўзбекистон мулоқоти изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этмоқчиман. Ўйлайманки, бундай мулоқот давлатлар ўртасида самарали ўзаро муносабатларни йўлга қўйишда бошқалар учун ибратдир.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз қардош мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали стратегик шерикликни янада кенгайтиришда муваффақият кафолати бўлади.

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда янги зафарлар, қардош Ўзбекистон халқига эса бахт-саодат ва равнақ тилайман!”.