Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молия вазири ўринбосари: «Олтинни кўп ушлаб туришимиз керак эмас, уни пул келтирадиган нарсаларга тикиш лозим»
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк мутасаддилари иштирокида “Давлат қарзини самарали бошқариш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 23,5 фоизига тенг бўлгани маълум қилинди. Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Жасур Қаршибоев йил бошида 9,9 миллиард бўлган давлат ташқи қарзи 6 ойда қарийб 13,1 миллиард долларга ўсганини таъкидлади. Айтилишича, қарзларнинг айримлари узоқ ва ўрта муддатларга олинган, қолаверса, имтиёзли даврда фоиз ставкаси тўланиб, қарз суммаси тўланмайди.
Мулоқот давомида журналистлар халқаро резервлардаги капитал ва уни бошқариш самарадорлиги ҳақида савол берди.
“Марказий банк республика номидан халқаро резервларни бошқаради, — деди Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов. — Ўзбекистоннинг халқаро резервлардаги пули ҳозирда 27 млрд долларни ташкил этади. Бу қийматнинг ярми олтин, ярми валюта кўринишида. Фақат банкларга депозит қўявермасдан босқичма-босқич молиявий бозорларга чиқишни ҳам йўлга қўйиш керак. Чунки шу орқали депозитлардан кўра кўпроқ фойда олиб келиш имкониятлари мавжуд. Олтинни ҳам аслида кўп ушлаб туришимиз керак эмас. Олтин ўзи кўп, у бизга ҳеч қанақа пул келтирмайди. Олтинни пул келтирадиган, фоиз ҳисобида фойда келтирадиган нарсаларга тикиш керак”.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
18:43 / 26.05.2026
Ярим йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон олтин экспортини қайта тиклади
17:24 / 21.05.2026