Ўзбекистон бугун улкан қурилиш майдонига айланган. Қурилиш соҳасида бўлаётган янгиликлар, соҳа олдига қўйилган вазифалар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари ҳақида Қурилиш вазирининг ўринбосари Шуҳратхўжа Раҳматжонович Ҳошимов билан суҳбатлашдик.

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)

— Ўтган йили Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси Қурилиш вазирлигига айлантирилганди. Вазирлик мақоми берилгач, ташкилот олдига қандай вазифалар қўйилганди?

— Қўмита вақтида штат бирлиги 81 кишидан иборат эди. Бу штат билан қўйилган вазифаларни ташкиллаштиришда айрим муаммолар юзага келарди. Вазирлик тузилгач, унинг ташкилий тузилмаси 112та штат бирлигидан иборат қилиб белгиланди. Вазирлик архитектура ва қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб боришга, инновацион ғояларни қамраб олган ва энергия самарадор лойиҳа ва лойиҳаявий ечимларни татбиқ қилиш, қурилиш соҳасидаги назоратни жойига қўйиш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришда бош режаларни ишлаб чиқиш масалаларини ташкил қилиш, шу билан бир қаторда шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини ўз ўрнига қўйиш — умуман мана шу каби ишларни тизимли равишда бир йўналишга келтириш учун катта ҳуқуқий асос бўлди.

— Сиз қатор йиллар давлат лойиҳалаш идораларида раҳбарлик қилгансиз. Ўзбекистондаги вилоятлар ва туманлар марказларининг бош лойиҳалари қанчалик тайёрланган. Улар қачон тасдиқланади? Бу борада ишлар қандай аҳволда?

— Бугунги кунда республикамизда 1200та шаҳар ва шаҳарчалар мавжуд. Булардан 87 фоизининг бош режалари ишлаб чиқилган. Президентимизнинг 2018 йил 2 февралда қабул қилинган «2018–2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги