Украина президенти Владимир Зеленскийга ақл-заковат даражасига тестдан ўтиш таклифи билдирилган петиция унинг сайтида рўйхатдан ўтказилди.
“Зеленскийни ўзини ғалати тутиши сабабли мустақил наркологик лабораториядан текширувдан ўтиши ва IQ тести деб аталувчи ақл-заковат даражасига тест топшириши зарур”, дейилган арзномада.
Петиция 9 юлда рўйхатга олинган ва 2115 овоз тўплаган. Украина президенти арзномани кўриб чиқиши учун у 3 ой ичида 25 минг овоз тўплаши лозим.

















