Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Албанларга Францияга қарши ўйиндан аввал бошқа давлат мадҳиясини қўйишди. Улар ўйнашдан бош тортишди
2020 йилги Европа чемпионати учун саралаш босқичи доирасидаги Франция – Албания учрашуви ташкилотчилари меҳмонлар жамоаси учун мадҳия танлашда адашиб кетишди.
Ўйин арафасида албанлар мадҳияси ўрнига Андорра мадҳияси янграган. Бу ҳолат албаниялик мухлислар томонидан ҳуштакбозликлар билан қарши олинган.
Албаниялик футболчилар эса мадҳиянинг тўғри варианти қўйилмагунича ўйинни бошлашдан бош тортишган. Кейин стадион сухандони хатолик учун узр сўраган, аммо албанияликлардан эмас, арманистонликлардан.
Натижада, Париждаги «Сен-Дени» стадионидаги ўйин бироз кечроқ бошланган.
It’s OK now. pic.twitter.com/ChN0kWlqaa
— 6 TIMES (@kloppoynwa) September 7, 2019
Учрашув майдон эгаларининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Франция терма жамоаси саралашнинг H гуруҳида 5 турдан кейин 12 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда бормоқда, албанлар 6 очко билан тўртинчи ўринда жойлашган.
Мавзуга оид
17:38 / 16.06.2026
Зироат Мирзиёева Албания биринчи хоними Арманда Бегай билан учрашди
13:27 / 16.06.2026
Тошкентда Ўзбекистон–Албания саммити бўлиб ўтди
08:49 / 16.06.2026
Албания президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
20:32 / 03.06.2026