Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Республикасининг бош давлат санитария инспектори ва бош давлат санитария врачи тайинланди
Президентнинг 9 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотилари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида эса Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилди.

Бугун, 10 сентябрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов иштирокида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Нурмат Сатиниязович Отабеков Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи – Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария инспектори, Баҳром Ибрагимович Алматов Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори – Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи этиб тайинлангани маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг телеграмдаги каналида хабар қилинишича, Нурмат Отабеков бугунги кунгача Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори, Баҳром Алматов эса Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид
21:04 / 24.02.2026
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
18:50 / 27.01.2026
Нипаҳ вирусининг Ўзбекистон ҳудудида тарқалиш эҳтимоли борми?
21:46 / 12.12.2025