Ўзбекистон | 16:25 / 14.09.2019
6340
2 дақиқада ўқилади

Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистоннинг танқидий фикрларга очиқ эканини эътироф этди

Фото: Халқаро пресс-клуб

2019 йилги пахта терими мавсумида 400 меҳнат инспектори назорат қилади. Уларга 200 нафар ёрдам кўмак беради. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги бош техник маслаҳатчиси ҳамда «Учинчи томон мониторинги» етакчи мутахассиси Йонас Аструп маълум қилди. 

«2018 йилда 200 меҳнат инспектори пахта далаларида ҳосилни йиғиб олиш жараёнини назорат қилган бўлса, бу йил бу рақам 400га етказилди. Бундан ташқари, уларга 200 ёрдамчи кўмак беради. Бу бир неча юз фоизга оширилганини англатади», - деди ХМТ бош техник маслаҳатчиси.

У, шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматининг танқидий маълумотлар ва фикрларга очилганини эътироф этар экан, бугунги кунга келиб, инсон ҳуқуқлари фаоллари пахта терими мавсумини бемалол монитор қилишлари ва ҳукумат билан мулоқотда ҳамда матбуот анжуманларида иштирок этишлари мумкинлигини таъкидлади. 

«Турли оммавий ахборот воситаларида меҳнат ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ мақолалар, ижтимоий медиа тармоқларида эса, постлар сони кўпайди. Шу билан бирга, Ўзбекистон пахта етиштириладиган майдонларни қисқартирмоқда ҳамда пахта толасини экспорт қилишдан тайёр текстил маҳсулотларини экспорт қилувчи мамлакатга айланмоқда. Бу эса, айнан қисқа муддатга ишчиларга бўлган талаб ошишини камайтиради ва йил давомида мунтазам иш ўринлари билан таъминлашга ёрдам беради», - деди Йонас Аструп. 

Мавзуга оид