Ўзбекистон | 10:23 / 18.09.2019
2481
1 дақиқада ўқилади

«Top Gear», «Вокруг Света», «National Geographic» Ўзбекистоннинг туристик тарғиботига жалб қилинади

Фото: National Geographic

Ўзбекистон ҳақида ноёб дастурлар тайёрлаш ҳамда уларни дунёнинг машҳур телеканалларида намойиш қилиш мақсадида «Top Gear», «Вокруг Света», «National Geographic» каби таниқли телеканал ва кўрсатувлар вакилларини юртимизга жалб қилиш режалаштирилмоқда. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон имижини шакллантириш ҳамда унинг жаҳон бозорида танилишини ошириш мақсадида «Top Gear», «Вокруг Света», «National Geographic» каби машҳур платформалар билан ҳамкорликда ишлаш ва Ўзбекистон ҳақида ноёб дастурлар тайёрлаш мамлакат туристик салоҳияти тарғиботида самарали ёндашув ҳисобланади. 

Билдирилишича, рекламанинг ушбу тури ҳар доим ахборот майдонининг бир қисми бўлиб қолади ва бу турли платформалардан (телевизорлар, планшетлар, компьютерлар ва ҳ.к.) томоша қилувчи аудиториянинг юқори қамровига олиб келади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид