Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ махсус маърузачиси Ўзбекистонга келяпти. У адлия тизими мустақиллигини баҳолайди
БМТ махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян 2019 йил 19-25 сентябрь кунлари ҳукумат судья ва адвокатлар мустақиллиги ва юрист касбида эркин фаолият юритилиши соҳасида қабул қилган чораларни баҳолаш мақсадида расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистондаги БМТ вакиллиги хабар қилмоқда.
«Ташрифим давомида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг судьялар мустақиллиги ва ҳокимиятлар ажратилганлиги каби принципларга мослигини баҳолаш мақсадида ҳукумат билан конструктив мулоқот ўрнатиш ниятидаман, - деди Гарсия-Саян. - Адлия тизими доирасида судьялар, прокурорлар ва адвокатлар ўз касбий фаолиятини эркин олиб бориш имкониятига эга бўлишлари ва вазифаларини бажариш чоғида ҳар қандай таҳдид, ишларига аралашув ёки босимдан ҳам қонунда, ҳам амалда муҳофазаланган бўлишлари лозим».
Судьялар кенгашлари судлар мустақиллиги ва автономлигини кафолатлашда муҳим аҳамиятга эга.
«2017 йилда Судьялар Олий кенгаши мустақил, судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш ва муҳофаза қилиш борасида кенг ваколатларга эга орган сифатида барпо этилганини маъқуллайман ва судьяларни танлаш, лавозимга тайинлаш, малакаларини ошириш ва интизомий чоралар кўриш учун масъул ушбу органнинг салоҳиятини ошириш борасида амалий тавсиялар беришни истар эдим.
Шунингдек, мен юридик касбда мустақил фаолият олиб боришни, хусусан, Адвокатлар уюшмасининг ҳукумат ва бошқа ижроия органларидан мустақил эканлигини таъминловчи ҳуқуқий кафолатлар мавжудлигини ҳам баҳоламоқчиман», – деди Гарсия-Саян
У ҳозирда юридик касб ва бу касб эгаларининг мустақиллиги ва изчиллигини таъминлаб ҳимоялашда ҳаётий аҳамиятга эга адвокатлар уюшмаларига бағишланган мавзули ҳисобот эълон қилган.
Ташриф давомида БМТ эксперти ҳукумат ва қонун чиқарувчи ҳокимият расмийлари, шунингдек судьялар, прокурорлар ва адвокатлар билан учрашади. У, шунингдек, фуқаролик жамият, олимлар, БМТ агентликлари, донорлар ва дипломатик жамоа билан ҳам учрашади.
Ташриф якунида, 2019 йил 25 сентябрь, чоршанба куни Гарсия-Саян дастлабки кузатмаларини тақдим қилиш мақсадида матбуот анжумани ўтказади.
Махсус маърузачи натижалар ва тавсияларни ўз ичига олган тўлиқ маърузани Женевадаги Инсон ҳуқуқлари кенгашига 2020 йил июнь ойида тақдим этади.
Мавзуга оид
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026