Дарахтлар кесилиши муаммоси: Мебель ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти текширилиши мумкин
Ўзбекистонда мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркор ва ҳунармандлар ўз маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланаётган ёғоч материалларини қаердан олаётгани текширила бошланиши мумкин.
Бу ҳақда дарахтлар кесилиши муаммосига масъул мутасаддилар иштирокидаги матбуот анжуманида қатнашган Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Унга кўра, тадбирда республикадаги мебель ишлаб чиқарувчи корхона ва ҳунармандларнинг фаолияти ҳам ўрганилиб, улар фойдаланаётган дарахтлар қаердан келаётгани атрофлича суриштирилиши таклиф сифатида айтиб ўтилган.
Шу билан бирга, Давлат экология қўмитаси инспекция бошлиғи Ўлмас Собировнинг айтишича, дарахтларнинг кесилишига қарши курашиш, уларни ҳимоя қилиш фақат Давлат экология қўмитаси зиммасида эмас.
«Вилоят, туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари қошида дарахтларни парваришлаш, касалликларга нисбатан кураш олиб бориш ва бартараф этиш билан шуғулланувчи масъул марказлар мавжуд. Аммо улар вазифасини тўлиқ бажармаяпти», – деди Собиров.
Бундан олдин мутасаддилар Ўзбекистонда дарахтларнинг кўп кесилиши сабабларини санаб ўтишгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
17:03 / 11.09.2022
Дубайга қараб кетяпмизми?! Тошкентда яна иккита яшил ҳудуд йўқ қилинди
18:16 / 10.09.2022
Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғи қамоққа олинди
14:03 / 10.09.2022
Оёқости бўлаётган мораторий: Гулистондаги истироҳат боғида 16 туп дарахт кесиб ташланди, 5 туп дарахтга жиддий зарар етказилди
11:58 / 10.09.2022