Ўзбекистон | 09:19 / 20.09.2019
13807
1 дақиқада ўқилади

57та пудрат корхонаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидан чиқарилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда 57та пудрат корхонаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидан чиқарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 19 сентябрь куни сув ресурсларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда айтилди.

Қайд этилишича, ҳозирда сув объектларини қуриш, реконструкция ва эксплуатация қилиш бўйича ҳам буюртмачи, ҳам пудратчи вазифасини битта идора – Сув хўжалиги вазирлиги амалга оширмоқда. Бу эса соғлом рақобатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу боис 57та пудрат корхонасини вазирлик тизимидан чиқариб, алоҳида акциядорлик жамиятига бирлаштириш вазифаси қўйилди. 

Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини қайта кўриб чиқиш зарурлиги, улар инвестиция, грант ва бошқа маблағлар жалб қила оладиган, махсус техникаларга эга, фермерларга сифатли хизмат кўрсатувчи профессионал тузилма сифатида фаолият юритиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид