Қуйида 2019 йил 1 октябрдан қонунчиликда рўй берадиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилади.

Яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади

Президент томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга кўра, жорий йилнинг 1 октябридан Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади.

Меҳнат мигрантларига микроқарзлар ва субсидиялар

«Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» президент Фармони қабул қилинди. 2019 йил 1 октябрдан:

меҳнат мигрантларига – 1 банк куни давомида паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси асосида 2019–2020 йилларда 10 фоиз ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн сўм миқдорида 1 йил муддатга микроқарзлар бериш;

суғурта компанияларига – йилига 1 маротаба хориждаги вақтинчалик меҳнат мигрантлари ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 000 сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилади.

Ободонлаштириш соҳаси

Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

2019 йил 1 октябрдан юридик ва жисмоний шахслар ўзига бириктирилган ҳудудни ободонлаштириш учун масъул ҳисобланади.

Солиқ ва божхона имтиёзлари

Президентнинг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, 2019 йил 1 октябрдан: