Олмазор туман ҳокими ўринбосари А.Ваҳобов жорий йилнинг 14 август куни Kun.uz таҳририяти ходимларига таҳдид қилган эди. Орадан бир кун ўтиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан А.Ваҳобовнинг видеоинтервьюси эълон қилинди ва унда ҳоким ўринбосари Kun.uz мухбири Раҳматилло Исроилов муқаддам ундан тамагирлик йўли билан ер талаб қилгани ва бунинг эвазига катта миқдорда пора таклиф этгани ҳақидаги даъвони илгари сурди.

А.Ваҳобовнинг мазкур даъвосидан сўнг Kun.uz зудлик билан ўз ички суриштирувини ўтказган, мухбир Р.Исроилов ўзига нисбатан А.Ваҳобов илгари сураётган айбловларни рад этган эди. Шунингдек, Р.Исроилов ўзига нисбатан оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилгани учун Олмазор туман ҳокими ўринбосари А.Ваҳобовга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали Бош прокуратурага шикоят йўллаганди.

Кейинроқ, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани, ушбу текшириш жараёнлари эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан назоратга олингани маълум қилинди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 сентябрь куни мазкур терговга қадар текшириш ҳаракатлари ниҳоясига етказилган ва А.Ваҳобовнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси иккинчи бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, ушбу қарорда таъкидланишича, Олмазор туман ҳокимлиги томонидан ҳоким ўринбосари А.Ваҳобовнинг хатти-ҳаракатлари қонунийлиги юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, у касб этикаси ва хизмат лавозими мажбуриятларига тўлиқ риоя қилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий