Ўзбекистонлик Нодира Қодированинг турк депутати уйида ўз жонига қасд қилиши ҳолати Туркия парламенти кун тартибига киритилди.

Масалани Буюк миллат мажлисига депутат Сера Кадигил кўтариб чиқди. У Адлия вазирига депутатлик сўрови юборган, деб хабар бермоқда Bianet.
Таъкидлаш жоиз, Сера Кадигил – парламентдаги асосий мухолифатчи ҳисобланмиш Республика халқ партияси аъзоси саналади. 23 ёшли қизнинг шубҳали тарзда ўз жонига қасд қилиши эса Туркияда ҳукмрон партия – Адолат ва тараққиёт партияси вакили Ширин Уналнинг уйида рўй берган эди.

Мухолиф депутат Адлия вазирлигига мурожаатида Қодирова иши юзасидан жамоатчиликда асосли гумонлар туғилаётгани, одамлар бу ҳодиса ҳукмрон партия депутатининг уйида рўй бергани учун ҳам ёпди-ёпди қилиняпти, деган фикрга боришаётганини қайд этган.
«Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва ОАВдаги материаллар орасида воқеа суицид эмас, балки қотиллик бўлиши мумкин, деган шубҳа тез-тез тилга олинмоқда.
Ҳодисанинг ҳар бир детали атрофлича тергов қилиниши ва жамоатчилик воқеалар ривожидан цензурадан холи тарзда хабардор қилиб борилиши лозим. Бу – жамоатчилик фикрини юмшатиш, айбланаётган одамларнинг ғурур ва шаънини ҳимоя қилиш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга», – дейди Кадигил.
Парламент аъзоси ўз сўровида қуйидаги 6та саволга жавоб сўраган:
1. ОАВдаги маълумотга кўра, ўқ Қодированинг юрагининг бироз тепароғидан тешиб ўтган. Агар бу суицид бўлган бўлса, у ҳолда суд-тиббий экспертизаси ўқ танани қандай бурчак остида тешиб киргани, масофа, марҳумнинг танаси ва қўлида қолган порох изларини ўрганиб чиқдими?
2. Адлия вазирлиги Халқаро ҳуқуқ ва халқаро алоқалар бош бошқармасининг «Чет эл фуқароларининг ўлими тўғрисида»ги 71-сонли Низомида хорижий давлатлар фуқаролари тергов объекти бўлган ҳодиса натижасида вафот этган ҳолларда бу ҳақда маълумот етказиш тартиби батафсил белгилаб қўйилган. Унга кўра:






