Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия элчиси Нодира Қодированинг ўлими билан боғлиқ вазиятга тушунтириш олиш учун ТИВга таклиф қилинди
2019 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов Туркия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Эр Меҳмет Сурайяни жорий йил 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодированинг ўлими билан боғлиқ вазиятга тушунтириш олиш учун таклиф қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, элчи Ўзбекистон фуқароси вафотига олиб келган фожиали воқеа муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди ва ҳозирги пайтда Туркиянинг тегишли идоралари ҳар томонлама ва синчковлик билан тергов ўтказаётганини, ушбу ишга доир барча ҳолатлар ўрганилаётганини қайд этди.
Элчи тергов объектив олиб борилиши, Ўзбекистон томони эса тезкор ва мунтазам тарзда терговнинг бориши ва натижалари тўғрисида хабардор қилинишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Kun.uz бу мавзуни ҳам турк матбуоти, ҳам ўз мухбирини Анқарага юбориш орқали ёритиб келди. Воқеадан бир ой ўтиб, Нодира Қодированинг акаси билан кечган батафсил суҳбат сайт эълон қилиб келган ўндан ортиқ хабарларни бир-бирига боғлагани, миш-мишларга ойдинлик киритгани ва фожиа ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилишга имкон бергани билан ҳам аҳамиятли бўлди.
Мавзуга оид
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026
Президентга Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди
17:49 / 21.04.2026
Туркия таълим дастурларига ўзбек–турк дўстлигини урғуловчи қўшимчалар киритилди
14:08 / 21.04.2026