«Биз Оролни тикламоқчи бўлиб турган бир пайтда, баъзилар дарахт кесаётгани мантиқсизликдир» — Танзила Норбоева
Бугун, 11 октябрь куни Сенатнинг 23-ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда мамлакатда дарахт ва буталарни кесишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида масъул идораларнинг ахбороти эшитилиши кутилмоқда.
Мазкур масалани кўриб чиқишнинг аҳамияти хусусида сўз юритар экан, Сенат Раиси Орол муаммосига тўхталиб ўтди.
«Экология ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар жаҳон жамоатчилигини ўйлантиряпти. БМТнинг яқинда ўтказилган 74-саммити ҳам айнан шу масалага бағишланди. Ўзбекистон ҳам экологик муаммолардан жабр кўрган мамлакат сифатида бу масалага жиддий эътибор қаратяпти. Ўзбекистон раҳбари БМТнинг 72-сессиясида экологик муаммолар кўламини Орол фожиаси мисолида тушунтириб берган эди. Мазкур ташаббус қўллаб-қувватланиб, БМТ томонидан Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди ташкил этилди. Ўзбекистон Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Париж Битимини ратификация қилди, БМТ ҳузуридаги Яшил иқлим фонди билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
Яқин икки йилда биргина Оролбўйи ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни самарали рўёбга чиқариш мақсадида 1,5 миллиард долларлик 800га яқин лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Катта маблағ ва бошқа ресурслар эвазига саҳрога айланган Орол денгизи ҳудудида турли дарахтлар экилаётган бир шароитда айрим ҳудудларда дарахт ва буталарни ноқонуний ва аёвсиз кесиш ҳоллари рўй бераётгани мутлақо тушунарсиздир. Бу мантиққа тўғри келмайди», — дея Танзила Норбоеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
20:31 / 27.10.2024
Танзила Норбоева набираси билан бирга сайловда овоз берди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:33 / 25.10.2024