Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мерседес Бенц» ҳаво фильтри ичига кумушларни яшириш фойда бермади
Заргарлик буюмларини турли яширин йўллар билан олиб ўтишга уринган кимсаларнинг кирдикорлари божхона органлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Н.А. бошқарувидаги “Мерседес Бенц” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада автомашинанинг ҳаво фильтри ичига, устомонлик билан яширилган, умумий қиймати 15,8 миллион сўмлик 315 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
09:00 / 10.06.2026