Қуёш электр станциялари ўрнатиб берувчи SOLAR NATURE компанияси қайта тикланувчи энергия манбалари орқали энергия ишлаб чиқариш ечимларини тақдим этади. Компания истеъмолчилар билан индивидуал иш олиб боради. Аввало лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ўрнатиш, ишга тушириш ва 5 йилга кафолат сервисини тақдим этади, шунингдек ҳар бир истеъмолчи ҳақида мониторинг юритади. Компания раҳбари Фаррух Асралхўжаевнинг айтишича, хонадонлардан тортиб йирик корхоналаргача бундай имкониятдан кенг фойдаланиши мумкин:
“Қуёш электр станциялари турларига қараб хонадонлар учун ҳам мўлжалланган. Бу мини-станцияларни истеъмолчининг ўзи ўрнатиши ҳам мумкин. Аммо катта станцияларни ўрнатишдан аввал электр билан таъминланиши керак бўлган жой ўрганилади ва шунга асосан лойиҳалаштириш ишлари бошланади. Ундан кейин қурилиш ишларида металл каркаслар устида ишланади. Сўнгги босқич – станцияни ишга тушириш ҳисобланади. Ҳар бир босқич алоҳида мутахассислар томонидан бажарилади”.

Компания ўз маҳсулотлари сифати учун кафолатни таъминлаш мақсадида сифатли ва замонавий материалларни танлаган. Янги технологиялар асосида оммалашган, самарадорлиги юқори ҳисобланган монокристалл панеллардан фойдаланилади.

Шунингдек, қуёш электр станциясининг “юраги” ҳисобланган HUAWEI инверторлар эса Photomate компанияси томонидан етказиб берилади. Чунки бу турдаги инверторлар сифат жиҳатидан кафолатланган саналади.

Айни пайтда муқобил энергия турларига ўтишга бўлган эҳтиёж чекка ҳудудларга электр энергиясини етказиш учун мазкур станциялардан фойдаланишга талабни юзага келтиради. Бу борада Ўзбекистон Республикаси президенти қарори билан станциялар учун субсидиялар олиш ва бўлиб тўлаш имкониятлари берилган.

“Биз ўз маҳсулотларимизга 3 йилдан 5 йилгача кафолат ва бепул сервис хизмати кўрсатамиз. Мунтазам равишда мониторинг асосида кузатиб борамиз. Истеъмолчилардан эса ўрнатилган панеллар самарадорлигини ошириш учун ундаги чангларни тозалаб туриш талаб қилинади холос. Бу бир йилда 3-4 маротаба амалга оширилиши керак.







