"18 октябрь куни ТИВ коммуникация ва маданий дипломатия департаменти Литвада АҚШ ҳарбий базасини ташкил қилиш режаси тўғрисида хабар тарқатмаганлигини маълум қиламиз. Эҳтимолга кўра, бу ахборот-кибернетик ҳужумдир. Ушбу ҳолат ваколатли органлар томонидан ўрганилмоқда", - дейилади республика ТИВ хабарида.
ТИВ матбуот котиби Раса Якилайтененинг сўзларига кўра, сохта хабар қатор ОАВга, НАТО муассасалари ва дипломатик ваколатхоналарга жўнатилган.
Аввалроқ New York Times газетаси АҚШ маъмурияти Туркиядаги Инжирлик базасидан ядровий қуролларни олиб чиқиб кетишни муҳокама қилгани ҳақида хабар қилганди. Ушбу базада 50 бирликка яқин тактик ядровий қурол сақланади.











