Наврўз Ризаев Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда МСК хабарида айтилган.
Наврўз Ризаев 1969 йилда туғилган, олий маълумотли - Тбилиси давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог, рус ва грузин тили ўқитувчиси.
У 2017 йилдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Oʻzbekiston 24” телерадиоканали” давлат унитар корхонаси “Oʻzbekiston 24” телеканали “Таҳлилнома” ахборот-таҳлилий дастурлар бўлимининг катта муҳаррири лавозимларида ишлаб келаётганди.

















