Иқтисодиёт | 18:00 / 28.10.2019
30217
1 дақиқада ўқилади

Халқ банки раиси бошқа лавозимга ўтказилди

Халқ банки бошқарув раиси Муродилла Ёқубович Эшматов «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.

У бу лавозимда бироз аввалроқ банк фаолиятидаги камчиликлари ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини яхши тушунмагани учун ишдан олинган Отабек Панжиевич Алмарданов ўрнини эгаллади.

Муродилла Эшматов 1969 йили Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган. 1991 йил Тошкент халқ хўжалиги институтини, 1994 йилда Истанбул университетини тамомлаган. Молия ва кредит бўйича мутахассис ҳисобланган Муродилла Эшматов банк тизимидаги фаолиятини 1995 йилда бошлаган. У 1995 йилдан 2016 йилгача Марказий банкда турли лавозимларда фаолият кўрсатиб Марказий банк раиси ўринбосари лавозимигача кўтарилган, 2016-2019 йилларда эса Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган.

У 2019 йилнинг апрелидан буён Халқ банки бошқарув раиси лавозимида ишлаб келаётганди. 

Мавзуга оид