Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яширилган соатлар «яшил» йўлакда «чиқиллаб» қолди
Товар моддий бойликларини яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишлар божхона органлари томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Жумладан, “Тошкент” халқаро аэропортига хорижий рейс билан учиб келган фуқаро Х.Х.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган, умумий қиймати 19 миллион сўмни ташкил этувчи 60 дона “al harameen” номли қўл соатлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026