Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Хитой шоличиликни ривожлантириш маркази ташкил этилади
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Zhongnongfa Seed Industry Group.Ltd компанияси менежери Чень Жангжуй билан учрашув ташкил этилди.
Ташриф доирасида хитойлик мутахассислар Қорақалпоғистон, Хоразм ва Бухоро вилоятларида бўлиб, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва соҳа мутасаддилари билан учрашувлар ўтказди, ушбу ҳудудлардаги қурғоқчил ва шўрланган ерларнинг ҳолатини ўрганди.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, шоличилик бўйича қатор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, тупроқ шароитини ўрганиш, суғоришнинг янги технологиялари ва бошқалар муҳокама этилди. Хусусан, делегация раҳбари Чень Жангжуй замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда экинлар ҳосилдорлигини яхшилаш бўйича (шоли, пахта, чорвачилик учун озуқа) ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди. Чень Жангжуй Ўзбекистон-Хитой шоличиликни ривожлантириш маркази ташкил этилишининг манфаатли томонлари, шунингдек мамлакатимизнинг айрим ҳудудларидаги қурғоқчил ва шўрланган ерларни яхшилаш борасидаги қўшма лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон томони Zhongnongfa Seed Industry Group.Ltd компанияси иштирокида республикада янги технологияларни қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалигини ўрганиш ва яхшилаш борасида марказ ташкил этилишидан манфаатдор эканини билдирди.
Мавзуга оид
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026