Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республикада энг хавфсиз ва энг ишончли атом электр станциясини қуриш бўйича танлов амалга оширилган — «Ўзатом» бошқарма бошлиғи
Ўзбекистонда ҳозирги энг сўнгги авлод 3+ авлодли ВВР 1200 ядро реакторларига эга бўлган 2та энергоблокли атом электр станцияси қуриш режалаштирилган
31 октябрь куни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси мутасаддилари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган атом электр станцияси ҳақида маълумот берилди.
«Ўзатом» агентлиги бошқарма бошлиғи Шавкат Абдукамиловнинг маълум қилишича, республикада қурилиши режалаштирилган атом электр станцияси каби станция Россиянинг Нововоронеж шаҳрида қурилиб, саноат фойдаланишига топширилган. Бундан ташқари, ҳозирда Туркия ва Бангладешда (уларнинг сейсмик ва иқлим шароитлари Ўзбекистонникига яқин) ҳам қурилмоқда. Худди шу лойиҳа Ўзбекистонда референт лойиҳа сифатида қабул қилиниб, танлаб олинган ва уни амалга ошириш режалаштирилган.
«Республикамизда ҳозирги энг сўнгги авлод 3+ авлодли ВВР 1200 ядро реакторларига эга бўлган 2та энергоблокли атом электр станцияси қуриш режалаштирилган.
Бу атом электр станциясида қандайдир авариялар бўлиш ҳолатлари, эҳтимоли умуман йўқ деса ҳам бўлади. У ўн миллион йилда бир мартагача деган эҳтимол билан келади. Абсолют хавфсиз атом станциялари деб бемалол эътироф этишимиз мумкин.
Авария бўлиш эҳтимоли жуда ҳам кам. Лойиҳа авариялари бўлиши мумкин. Ҳаётда исталган соҳани, исталган завод ва фабрикани оладиган бўлсангиз, қайсидир қурилмада бирор носозлик келиб чиқиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси лойиҳада белгиланган меъёрлар ва уни бартараф қилиш кетма-кетлиги чора-тадбирлари ишлаб чиқилган бўлади. Бари амалга оширилади. Ҳеч қандай қўрқув бўлиши керак эмас. Энг хавфсиз, энг ишончли атом электр станциясини қуриш бўйича танлов амалга оширилган», - дея Абдукамиловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

У Ўзбекистоннинг атом энергетикаси соҳасидаги тажрибасига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
«Кўпчилик республикамизни атом энергетикаси соҳасига янги кириб келган мамлакат деб ўйлайди. Аслида ундай эмас. Олтмиш йилдан бери республикамизда Ядро физикаси институтида тадқиқот реактори бор. Ўша ердаги реактордан фойдаланиб келяпмиз. Бундан ташқари, олдин «Ўзэлтехсаноат» ҳузурида «Фотон» ташкилоти бўлар эди, уларнинг ҳам тадқиқот реактори бор эди. Уни бир неча йил олдин декомиссия қилиб, эксплуатациядан фойдаланишдан чиқардик.
Республикада атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олимлар, мутахассислар, тажриба бор», дея ўз фикрларини билдирди Абдукамилов.
Мавзуга оид
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
21:04 / 13.03.2026
ХАЭА вакиллари АЭС қурилиши жараёнини ўрганиш учун Ўзбекистонга келади
21:02 / 27.01.2026
Ўзбекистонда АЭС қурилиши старти 2026 йил охирига қолдирилади
14:49 / 19.08.2025