Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши ўз ишини давом эттиради. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Жамоатчилик кенгаши июнь ойида ўз ишини вақтинча тўхтатган эди. 8 ноябрь куни Диёр Мирзааҳмедов раислигида кенгаш яна йиғилган. Биринчи йиғилиш ташкилий-ахборот тарзида ўтказилди.
“Янгиланган кенгашнинг иши шаҳар учун фойдали бўлган аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимият фаолиятининг турли йўналишларида экспертлик кўмагини беришга йўналтирилади. Биринчи йиғилишда техник жараён масалалари муҳокама қилинди – комиссиялар таркиби, жамоат кенгашига аъзо бўлиш/аъзоликдан чиқиш регламенти ва бошқа жорий масалалар кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойи охирида тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси лавозимидан кетганди.
















