Украина Қрим сабабли Россия билан “уруш ҳолатида” эканлиги айтилди
Украина бош вазирининг Европа ва Евроатлантика интеграцияси масалалари бўйича ўринбосари Дмитрий Кулеба Украина Россия билан деярли “уруш ҳолатида” эканини ва бу вазият “босиб олинган ҳудудлар”, жумладан Қрим қайтарилгандан кейингина тугаши мумкинлигини айтди.
“Мен Россия билан уруш тугаши тарафдориман. Мен узоқ муддатли истиқболда ўз муносабатларимизни нормаллаштириш тарафдориман, бироқ бу “олдиг-у, унутдик” қабилида бўлмайди. Россия ўз тажовузи учун ҳақ тўлаши лозим. Урушнинг якун топиши, бунга қанча вақт кетмасин, тажовуз учун тўланган пуллар ва Қримнинг қайтарилиши бўлади”, деб айтган Кулеба “РБК-Украина” нашрига берган интервьюсида.
Украина вакили “товон пули” қиймати ҳозирча номаълумлигини айтган. Унинг таъкидлашича, Қрим албатта бир кун келиб Украина таркибига қайтади. Бу эса Россия максимал заифлашган вақтда юз бериши мумкин, шундай вазиятда яриморол “Россия қўлларидан сирғаниб чиқиб кетади”.
Сиёсатчининг фикрича, унгача эса Россия билан “уруш” давом этади. “Биз бу урушда Қрим учун жанг қиламиз. Жанг қилиш деганда, биринчи навбатда, сиёсий-иқтисодий йўлни назарда тутмоқдаман”, деб таъкидлаб ўтган Кулеба.
Қрим 2014 йил мартида яриморолда ўтказилган референдум натижаларига кўра Россияга таркибига қўшиб олинганди. Москвада бир неча маротаба таъкидланганидек, Қрим аҳолиси демократик йўл, халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомига тўлиқ мос ҳолда Россия билан бирлашиш учун овоз берган. Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, “Қрим масаласи батамом ёпилган”.
Мавзуга оид
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024