Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 7 ноябрь куни тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Президент ушбу йиғилишда «Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин», деган фикрни илгари суриб, ҳокимлар, сектор раҳбарларига тадбиркорларга мурожаат билан чиқиш топшириғини берган эди.
Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев вилоят телевидениеси орқали чиқиш қилиб, тадбиркорларга мурожаат йўллади.

«Тадбиркорлик — мамлакатимиз иқтисодиётининг юксалиши, аҳоли учун иш ўринларининг яратилиши, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, экспорт, давлат бюджет даромадларининг ошиши, манфаатдорлик орқали турмуш фаровонлигининг ўсиши, демакдир.
Бироқ шунга қарамасдан тадбиркорликни янада ривожлантиришда барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам берилмаган. Жойларда ҳокимликлар, давлат органлари идоралари иқтисодиётимизнинг ушбу муҳим йўналишига етарли эътибор бермаяптилар. Айрим ҳолларда бу ишга панжа орасидан қараб келинаётганлиги ташаббускор юртдошларимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Айниқса, тадбиркорларга ер, бино ва иншоот, кредит ажратиш, хом-ашё билан таъминлаш, коммуникация тизимларига уланишга рухсатнома беришда бюрократия кучлилик қилмоқда. Энг пастки бўғинда ишловчи давлат идораларининг айрим ходимлари мавжуд қонунчиликни назар-писанд қилмай, очиқ айтишимиз керакки, тамагирлик йўли билан муаммоларни ҳал қилишга атайин тўсиқ бўлишмоқда», – деди Барноев ўз мурожаатида.
«Қишлоқ хўжалигида янги йўналиш сифатида бугун пахтачиликда синовдан муваффақиятли ўтган кластер тизими бошқа тармоқларга ҳам жорий этилади. Хусусан, вилоятда 2020 йилда 9та ғаллачилик, 6та паррандачилик, 4та чорвачилик, 3та пиллачилик ва 6та мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш кўзда тутилган. Бунинг учун 5,5 минг гектар ер майдонлари ажратилади», – дейди Бухоро вилояти ҳокими.
7 ноябрдаги йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳар бир ҳудуднинг хусусияти, салоҳияти, ихтисослашувидан келиб чиқиб, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг бизнес ғояларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқ берилган эди.
Ушбу топшириқни бажариш юзасидан 2020 йилда:
- Бухоро шаҳри – туризм, тўқимачилик ва тикув-трикотаж, фармацевтика, заргарлик саноати, сут ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш;














